Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар тарқатилди.

Қарорга мувофиқ, Адлия вазирлигига дастур ижросининг мониторинг қилиб бориш вазифаси юкланди.

Дастурга кўра, 2019 йилда жами 38 та қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, шундан 15 таси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан боғлиқ.

Жумладан, дастурга мувофиқ 2019 йилда «Валютани тартибга солиш тўғрисида», «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида», «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш назарда тутилган.