Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (НАПУ) «Илғор ҳудуд» инновацион ривожланиш дастури ишга туширилиши муносабати билан Жиззах вилоятининг бренд-айдентика концепциясини тақдим этди.

Жиззах вилоятининг янги логотипи жойнинг универсал қабул қилинган белгисига айланган, Jizzax ҳудуд ва шаҳар номи бошланувчи J ҳарфи билан ифодаланувчи ичида доимий равишда ўзгариб турувчи ҳамда Жиззах вилоятининг ичига назар солиш имконини берувчи эшик жойлашган пин элементидан иборат.

Тақдим этилган намуна якуний эмас, концепция бир неча ой давомида такомиллаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» синов лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланади. Дастур доирасида бутун вилоятда йирик инвестицияларни жалб этишга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилади. НАПУ мазкур лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишга масъул орган этиб белгиланган.

Лойиҳавий тасвирлар

Салоҳиятли сармоядорлар учун маркетинг коммуникациясига мисол

Санъат фестивали афишасига мисол

Сити-формат афишасига мисол

Шаҳар автобус бекатини расмийлаштиришга мисол