11 февраль куни эрталаб «Тошшаҳартрансхизмат» биноси билан ёнма-ён жойлашган «Бай мираж мебель» турк компанияси ижарага олган бинода ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Олой бозори яқинидаги маъмурий бинода ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар 8:30 да келиб тушган. Ўт ўчирувчилар «бир неча дақиқалар ичида» ёнғинни бартараф этди.

Ёнғин натижасида маъмурий бино томининг 60 кв. м қисми ёнган. Ҳодисага электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Етказилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда. Жабрланганлар йўқ.

ТШТХ матбуот хизматининг қайд этишича, ёнғин «Тошшаҳартрансхизмат» асосий биносига зарар етказмаган.