Шанба куни Тошкентнинг Юнусобод туманида саккизинчи синф ўқувчиси учинчи қаватдаги уйининг деразасидан тушиб кетди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, 14 ёшли Ф.Т. дераза ойнаси олдида мобиль телефони орқали ўзини расмга (селфи) тушираётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб пастга тушиб кетган.

Ўқувчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.