Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14−25 февраль кунлари 14−25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказади, дея хабар қилди Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

Йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушади. Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг «ВСГ Ваттенс» клубига қарши майдонга тушишади. 19 февралда «Реал Мурсия А» жамоаси билан куч синашади. 21 февралда эса «Локомотив Тбилиси» жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Учрашувлар вақтида мураббийлар штаби жамоанинг асосий таркибини шакллантириш мақсадида футболчилар малакасига баҳо беради.