Кеча Сахалинскда ўтказилаётган 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида «Осиё болалари» I қишки ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда иштирокчи терма жамоалар ҳудди катта комплекс мусобақаларда бўлгани каби ўз мамлакатлари байроқларини кўтарган ҳолда юриб ўтишди.

Ўз навбатида Ўзбекистон спорт делегацияси сафида тоғ чанғиси бўйича терма жамоа аъзоси Медет Назаров байроқдор вазифасини бажарди.

Илк маротаба ташкил этилаётган мусобақада 20 дан ортиқ мамлакат спортчилари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.