2019 йил 7 февраль куни соат 21:09да Тошкент тумани Сирғали МФЙда яшаган Т.Д.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда уйнинг 35 кв метр майдони ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида Т.Д.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.