«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари «Тошкент халқаро аэропорти"да дори воситаларини ноқонуний олиб ўтилиш ҳолатини олдини олишди. ДБҚ матбуот хизмати катта инспектори Жавоҳир Караматов маълум қилди.

Хусусан, «Деҳли-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар М.Х., М.У. ва М.З. яшил йўлак орқали ҳаракатланаётганда божхоначилар томонидан белгиланган тартибда ва холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада ушбу фуқаролар томонидан яширин тарзда олиб ўтилаётган жами 325 турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.