Тошкентда давлат кўчмас мулклари ижараси нархларининг қимматлашганини босқичма-босқич ўтилаётгани билан изоҳланди. Тошкент ҳокимиятидан «Газета.uz» саволга шундай жавоб берилди.

11 январь куни пойтахт маъмурияти давлат кўчмас мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг энг кам ставкаларини тасдиқлади. Ҳужжатга кўра, ижара тўловлари миқдори ўтган йилга нисбатан ўртача 70 фоизга қимматлади. 2018 йилда индексация миқдори 20 фоизга яқинроқни, 2017 йилда — 10, 2016 йилда — 12 фоизни ташкил этган.

«Давлат кўчмас мулклари қиймати хусусий сектор бинолари ижара тўловларига нисбатан тенглаштирилди. Масалан, хусусий секторда 1 кв. м учун ижара тўлови 5 дан 20 долларгача, давлат мулклари ижараси анча паст эди», — деди ҳокимият вакили.

Давлат мулклари ижарасидан олинган даромадлар маҳаллий бюджетларга йўналтирилади. Ушбу маблағлар Тошкент инвестицион иқлимини ривожлантиришга хизмат қилади, дея таъкидлади шаҳар маъмурияти ходими.