Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қатор академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини мавжуд штат бирликларини тўлиқ сақлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфига бериш ҳамда улар негизида «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.

Темурбеклар мактабларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун билимдон, кенг дунёқарашга эга бўлган, теран фикрловчи, интеллектуал салоҳиятли, жисмонан бақувват ҳамда ўз халқи ва она Ватанига садоқат билан хизмат қилишга тайёр номзодларни тайёрлаш;

ёшлар орасида ўзининг қатъий эътиқоди, ёт ғояларга нисбатан қарши тура олиши, мафкуравий иммунитети мустаҳкам ҳамда юксак интизомга эга, жавобгарлик ва масъулият тушунчалари юқори бўлган ёшларни шакллантириш;

ҳарбий хизматчи учун зарур бўлган бошланғич касбий билим ва кўникмаларга, юксак ватанпарварлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, етук ва баркамол шахс сифатида ўз дунёқарашлари билан бошқаларни эргаштира оладиган ёшларни тарбиялаш;

етим, ота-она қаровисиз қолган, ижтимоий носоғлом оилаларда яшаётган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш.

Шунингдек, Темурбеклар мактаблари битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзидаги имтиёз берилади;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфига берилаётган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларинингрўйхати: