Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2019 йил 5 февраль куни муқаддам бедарак йўқолганлардан 1 нафари топилиб, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 16 нафар шахс ушланган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятлардан 26 таси очилди.