Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда «Кейтерингбург» компанияси (Екатеринбург, Россия) аутсорсинг усулида мактабгача таълим учун овқатланиш хизматларини ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширишга келишди. Бу ҳақда муҳокама учун эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасида сўз боради.

Келишувга кўра, биринчи босқичда (биринчи беш йил) Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 50 та мактабгача таълим муассасасида аутсорсинг шартлари асосида овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун қўшма корхона ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳужжатга кўра, МТМлар сони ортиши ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларини ҳам қамраб олиш мумкин.

«Кейтеринбург» овқатланиш блокларини таъмирлаш ҳамда уларни энергосамарадор ошхона ускуналари ва инвертарлари билан таъминлаш учун ҳар бир МТМга 8400 доллардан маблағ ажратишни мўлжалламоқда. МТМ овқатланиш блоклари ходимларини ҚК штатига қабул қилиш режалаштирилмоқда.

«Кейтеринбург» Россиядаги энг йирик бешта умумий овқатланиш аутсорсерларидан бири бўлиб, 500 та объектда ҳар куни 120 минг кишига хизмат кўрсатади.

Ноябрда Ўзбекистон делегацияси Свердлов вилоятидаги бир нечта мактабгача таълим муассасасида бўлиб, овқатланишни ташкил этиш тажрибаси, шунингдек «Кейтеринбург"нинг тозаланган сабзавотлар ва балиқ маҳсулотлари заводи фаолияти билан танишган эди.