Наманган вилояти божхоначилари томонидан уяли алоқа телефонларни Ўзбекистонга яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланиб келган фуқаро А.Э.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, фуқаро А.Э.нинг эгнидаги кийимларида яширилган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, божхона назоратидан яширин тарзда олиб ўтилаётган 40 дона «Nokia» русумли уяли телефони борлиги аниқланди.

Ушбу товар моддий бойликларининг умумий қиймати қарийб 3,2 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.