Тошкент ИИББ ЙҲХБ автомобиль ойнасида ахлат ташлаган такси ҳайдовчисини жаримага тортди, дея хабар қилди бошқарма матбуот хизмати. Қоидабузарлик ўткинчи томонидан тасвирга олинган ва «Эхо Узбекистана» Telegram-каналида эълон қилинган эди.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддаси (транспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа нарсаларни ташлаб юбориш) бўйича баённома тузилди. Моддада мазкур қоидабузарлик энг кам иш ҳақининг бешдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Жарима миқдори суд томонидан белгиланади, дея аниқлик киритди ИИББ матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Эслатиб ўтамиз, январдан автомобилдан ахлат ташлаб юборганлик учун жарима миқдори икки баробарга оширилди. Унгача жарима миқдори энг кам иш ҳақининг ўндан бир қисмидан ярмигачани ташкил этар эди.