Тошкент марказидаги Амир Темур ва Навоий кўчалари чорраҳасида (UMS бош идораси қаршисида) транспорт воситалари учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Қайрилиб олиш жойи чорраҳада (Google-харита) қайрилиш ва бурилишда кўп сонли автомобиллар тўпланишининг олдини олиши лозим.

«Газета.uz"га маълум бўлишича, Тошкент Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти ҳамда ИИББ ЙХХБ бошқа чорраҳаларда ҳам шу каби қайрилиш жойларини очишни режалаштирмоқда.

Жумладан, Амир Темур кўчасининг Тошкент молия институти яқинидаги қисмида ҳам қайрилиб олиш жойини очиш белгиланган.

Бундан ташқари, Кичик ҳалқа йўлида Лутфий кўчаси билан чорраҳада (Фозилтепа кўчасидан келиш йўналишида, харита) ҳамда Фозилтепа билан чорраҳагача қисмда (харита) пайдо бўлади.