2019 йил 2 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлари натижасида, Чувуллоқ қишлоғида яшовчи Х.Б. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинаси салонидан 95 гр., шунингдек унинг уйи ертўласидан 5 кг. 439 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, у далилий ашёлар билан қўлга олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.