Хуснутдин Нуриддинович Хасилов «Ўзбекистон темир йўллари» темир йўл компанияси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўзининг расмий Telegram-каналида. У 2016 йил 1 апрелидан буён «Ўзбекистон темир йўллари» бош менежери — бош муҳандиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.Хуснутдин Хасилов (1970 й. т.) Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган (1992). Меҳнат фаолиятини 1992 йилда «Ўзинтерсервис» корхонасида узел бошлиғи лавозимида бошлаган. 1999 йилдан 2002 йилгача «Ўзтемирйўлмаштаъмир"да турли лавозимларда ишлади. 2002 йилдан 2008 йилгача «Ўзбекистон темир йўллари» стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи, бир вақтнинг ўзида бош менежер ўринбосари — бош муҳандис лавозимида фаолият кўрсатди.

2011−2014 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» бош менежери — бош муҳандис, 2014−2016 йилларда — Вазирлар Маҳкамаси департамент мудири бўлди.

Душанба куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари, 2002 йилдан буён темир йўл компаниясини бошқариб келаётган Очилбой Раматов бош вазирнинг биринчи ўринбосари — транспорт вазири этиб тайинлангани маълум бўлди.