Тошкентда жанжал вақтида пичоқдан тан жароҳати олган вояга етмаган ўсмир вафот этди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

3 февраль куни тахминан 23:40 да Тошкентнинг Миробод тумани Сарикўл кўчасида муқаддам судланган 22 ёшли Сулаймон С. ва 19 ёшли Сергей Ф. ўртасида, можаро иштирокчиларининг айтишича, қиз бола туфайли жанжал келиб чиқади.

Сергей ўз дўстлари — 21 ёшли Серикбай К. ва 16 ёшли Темур М.ни ёрдамга чақиради. Сулаймон С. жанжалда Темур М.га пичоқ билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинади.

Темур М. шифохонага етказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, хушига келмасдан вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинди.