Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси чегара-божхона постларида чиқиш йўналишида навбатда турган енгил ва юк автотранспорт воситалари ва автобуслар сони тўғрисидаги маълумотларни онлайн таблода эълон қилишни бошлади.

ДБҚ расмий сайтидаги махсус бўлимда навбатда турган енгил ва юк автомобиллари ҳамда автобуслар сонини, шунингдек бир сутка давомида мамлакатга кирувчи ва хорижга чиқувчи автомобилар статистикасини кўриш мумкин.

Қўмитанинг қайд этишича, бу янгилик энг аввало чегара божхона постларида енгил ва юк автотранспорт воситалари тирбандликларнинг олдини олиш билан бир қаторда, ташувчиларга навбатда турган автотранспорт воситалари сонидан келиб чиқиб, ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришларида ҳам ёрдам беради.