Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2018 йилда аҳолига кўрсатилган давлат хизматлари сони 5 миллиондан ошгани қайд этилди. Бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан қирқ баробар кўп бўлган. Айни пайтда битта марказга ташриф буюрувчилар сони ойига 600 мингдан 1,5 миллионгача етмоқда.

Келгусида марказларга ташриф буюрувчилар сони ошиши эҳтимоли баланди. Шу боис хизмат сифатини яхшилаш, марказлар биноларини талаб даражасида қуриш ва жиҳозлаш заруратини юзага келтирмоқда.