Ўзбекистон президентининг 1 февралдаги фармонига мувофиқ, Бахром Баходирович Ашрафханов молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Молия вазирлиги матбуот хизмати Telegram-каналида.

Тайинловга қадар у сентябрдан «Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқаруви раиси, унгача — 2016−2018 йилларда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозида фаолият кўрсатган.

Баҳром Ашрафханов (1969 й. т.) 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2007 йилдан молия вазири ўринбосари — Молия вазирлиги Ғазначилиги раҳбари бўлиб ишлаган. 2005−2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2004−2005 йилларда — молия вазири ўринбосари, 2002−2004 йилларда — молия вазири ўринбосари, Молия вазирлигининг Суғурта назорати бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, 2000−2002 йилларда — мазкур инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1998−2000 йилларда — UzAIG Ўзбекистон-Америка суғурта компанияси бош менежери, 1994−1998 йилларда — AIG Trading Group`нинг Марказий Осиёдаги вакили бўлиб ишлаган.