Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўтган кеча-кундузда республика бўйича аввал қайд қилиниб, шу кунгача очилмай қолган жиноятлардан 42 таси фош этилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

2014 йилдан 2018 йилга қадар ўғрилик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларга қўл урган, турли сабабларга кўра қилмиши очилмай қолган фуқаролар аниқланиб, қўлга олинди.

Айни пайтда барча 42 та ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.