Тошкент марказида барпо этилаётган янги «Наврўз» истироҳат боғида Анҳор канали устида Ўзбекистондаги илк пиёдалар осма кўприги қурилмоқда, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Кўприк асосий ва унга чексизлик белгиси қиёфасини берувчи иккита қўшимча ўтиш жойидан иборат бўлиб, улар боғни Олимпия шон-шараф музейи билан боғлайди.

Лойиҳа «Институт гипростроймост Санкт-Петербург» (Россия) институти томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳани коснтрукторлик ечимларга мувофиқ равишда амалга ошириш учун асосий консрукция қисмлари ва ёрдамчи материаллар хориждан буюртма қилинди.

Қурилишга маҳаллий кўприксозлар билан бир қаторда Россиянинг «Курганстальмост», «МостоСтройИнжиниринг» ва Давлат ва мунициал эҳтиёжлар таъминоти маркази мутахассислари жалб қилинди.

Кўприк концепцияси, ишчи ҳужжатлар ва олиб борилаётган ишлар Урал кон-металлургия компанияси инвесторлари ва акционерлари, шунингдек «Трансмашхолдинг» (Россия) корхонаси томонидан тўлиқ молиялаштирилмоқда.

Тошкентга тортиқ қилинадиган мазкур объект Мирзо Улуғбек туманида беғараз асосда қурилиши кўзда тутилган кўп тармоқли тиббиёт маркази узоқ муддатли инсонпарварлик инвестицион дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Видео