31 январь куни халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайти орқали маълумот берилди.

Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари туман кенгашининг депутатлари қатнашишди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Шу кунга қадар Оқдарё тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Абилов Феруз Неъматуллаевич Оқдарё тумани ҳокими этиб расман тасдиқланди.