Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2843 та бўш ер участкалари сотилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилмоқда.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича — қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.

«Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига республиканинг туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 5298 та бўш ер участкалари, 1 трл. 784 млрд. 618 млн. сўм инвестиция киритиш, 27824 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 95 млрд 713 млн. 500 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2843та бўш ер участкалари 796 млрд. 31 млн. сўм инвестиция киритиш, 11032 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 19 млрд. 84 млн. 400 минг сўмга сотилди.

Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2455 та бўш ер участкалари 89 млрд. 169 млн. 400 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кундабиргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 207 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 9 млрд. 383 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 179 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 83 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 889 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 36 млрд. 425 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 118 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 млрд. 535 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 256 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 22 млрд. 70 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 141 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 750 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 377 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 12 млрд. 290 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Андижон вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 26 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 396 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 591 млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 32 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 342 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 925 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;

Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 166 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;

Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 23 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 201 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 10 млрд. 140 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 16 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 94 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 3 млрд. 750млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 34 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 722 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 49 млрд. 635 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 307 та бўш турган давлат мулки объектлари 3497 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 170 млрд. 575 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан 10 млрд. 728 млн. 307 сўм миқдорга сотилди.

Бугунги кунда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 45 та бўш турган давлат мулки объектлари 591 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 670 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.

Жумладан:

Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 17 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 213 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 350 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 3 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 120 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 29 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 300 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Бухоро вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 9 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 200 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 800 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 3 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 26 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2млрд. 350 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 9 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 109 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 270 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат бошқармаси томонидан 1 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 5 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 250 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.