Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик мабуот хизмати хабар берди.

Жумладан,

полковник Аҳмедов Ислом Бахтиёр ўғли, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Камолов Рустамбек Мадамбекович, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

майор Акмалов Фаррух Шавкатович Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сон Тошкент академик лицейи директори лавозимига;

полковник Тошхўжаев Дониёр Бахтиярович, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Ортиқов Хасанбой Турғунбоевич, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига.