Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция ходимлари 28 январь куни Қорақалпоғистондаги Кўксув сув омборида ноқонуний балиқ ови билан шуғулланган 10 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.Қўлга олиш чоғида инспекторлар браконьерлардан 10 кг хумбош ва 130 кг оқ амур борлигини аниқлади. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори 303,5 млн сўмни ташкил этди.

Аниқланган ҳолат бўйича ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.