«Ўзгидромет» маълумотига асосан, жорий йилнинг 30−31 январь кунлари «Қамчиқ» довонида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирди.

Шунингдек, туман тушиб кўринишнинг 50−100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги 15−18 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилаётгани таъкидланди.