«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ га қарашли автобус саройларига шу кунгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 72 та ўрта сиғимли «SAZ LE 60» ҳамда 40 та катта сиғимдаги «MAN» русумли автобуслар олиб келинган эди. Куни кеча улар сафига яна 10 та «MAN» қўшилди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар берди.

Бу йилги режага кўра, янги автобус келтирилиши давом этади. Шундан 30 та янги автобус февраль ва март ойларида олиб келинади.

Ушбу янги автобуслар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ талабига кўра ишлаб чиқарувчилар томонидан такомиллаштириб борилмоқда. Автобуслардаги ёнғинга қарши ишловчи ускуна, жисмоний имконияти чекланганлар учун пандус, энг асосийси кондиционер жамият раҳбарияти талаби билан ўрнатилди.