29 январь куни 11:16 да Фарғона водийсида қайд этилган кучсиз зилзила ўчоғи Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжой туманида, Ўзбекистон билан чегарадан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган.

Ўзбекистон ФВВ Республика сейсмология мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи Тошкентдан 224 км жануби-шарқда жойлашган. Эпицентрда ер силкинишлари магнитудаси 4 ни ташкил этди.

Зилзила кучи Фарғонада (эпицентрдан 30 км) 3, Наманганда (87 км) ва Андижонда (94) 2 бални ташкил этди.