28 январь куни тахминан 21:00 да Қирғизистоннинг Баткен вилояти Боткен тумани ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

«Ўш-Баткен-Исфара» автомобиль йўлининг 207-километрида Nexia русумли автомобиль (Ўзбекистон давлат рақами 40 D 091 PA) қарама-қарши йўналишда келаётган Mercedes-Benz Sprinter фургони (Қирғизистонда рўйхатга олинган) билан тўқнашиб кетган.

Nexia ҳайдовчиси ва тўрт йўловчи — Ўзбекистон фуқаролари — ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганларнинг жасадлари Баткен туман шифохонасига олиб келинган.