30 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи минтақасидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзгидрометга таяниб хабар қилди.

29−31 январь кунлари республика бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғиши, 30 январь куни шимолий ҳудудларда ёмғирнинг қорга айланиши кутилмоқда.

31 январга қадар ҳаво ҳарорати 6−8 даражага пасайиб, ушбу давр учун хос бўлган меёърий ҳолатга яқинлашади, дея қайд этди синоптиклар.

1−2 февраль кунлари Каспий денгизи ҳудудидан анча совуқ ҳаво массаларининг кириб келиши башорат қилинмоқда.

Ёғингарчилик бўлиши кутилаётгани йўқ, ҳаво ҳарорати кечаси −2…+3, кундузи +5…+10 даража атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари 28 январдан 2 февралга қадар кўчки бўлиши хавфи остида қолади.

Яқин кунлар учун тўлиқ об-ҳаво маълумотлари