30 январ кунидан Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирлари бошланади. Бу ҳақда Тошкент ИИББ расмий Telegram-каналида маълум қилинди.

Тадбирлар Тошкент ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилади.