2019 йил 27 январь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида яшаган А.Р. бошқарувидаги «ВАЗ-2101» русумли автомашинасини «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» йўлининг 44-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Натижада ҳайдовчи ва унинг йўловчиси Ш. Р.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.