26 январь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси 20 январь куни Тошкентда қўлга олинган Артур Трофимовни Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширди, дея хабар қилди назорат органи матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Экртрадиция қўлга олинган шахсни Қозоғистон Бош прокуратурасига топшириш тўғрисидаги сўрови асосида амалга оширилди.

Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Артур Трофимов 2005—2009 йилларда «БТА Банк"дан жуда йирик миқдордаги пулларни ўғирлаш, уларни қонунийлаштириш ҳамда жиноий гуруҳ ташкил этиш ва унга раҳбарлик қилишда гумонланмоқда.

Қозоғистоннинг Tengri News нашри хабарига кўра, 2011 йил декабрида Москва Твер суди «Евразия Логистик» МЧЖ директорлар кенгаши раиси Артур Трофимовни ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарган. Унинг жиноий гуруҳ таркибида «БТА Банк"дан энг камида 730 млн долларни ўзлаштирганлик айбланмоқда.