28 январь куни жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюрди. Бразилиялик жаҳон чемпиони Тошкент шаҳрида турли тадбирларда иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, афсонавий футболчи иштирокида Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида мастер-класс ташкил этилди. Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Учрашув 10 дақиқадан 2 та тайм давом этди. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп тепди.

Соат 15:00 да Роберто Карлос А.П.Хлебушкина номидаги Меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, у ердаги тарбияланувчилар билан учрашди ва совғалар тақдим қилди. Соат 16:00 да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.