Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 4-мактаб директори 11-синф ўқувчисини кечиккани учун урган. Бу ҳақда ўсмирнинг онаси вилоят прокуратурасига ёзган аризасида маълум қилган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг «Газета.uz"га хабар беришича, аризада она директор ўғлини уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборганини маълум қилган.

Жарқўрғон прокуратураси мазкур ариза асосида терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда. Суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Бош прокуратурадан хабар қилинишича, иш устидан маҳкама назорати ўрнатилган.