26 январга ўтар кечаси Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Абдулла Қодирий кўчасида содир бўлган ЙТҲ натижасида уч киши ҳаётдан кўз юмди, бир аёл тан жароҳатлари олди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Экопарк яқинида авария содир бўлгани ҳақидаги хабар ИИББга тахминан 2:00да келиб тушган. 25 ёшли Асрорбек Т. бошқариб келаётган Nexia автомобили реклама баннери ўрнатилган устунга бориб урилган. Машинада уч нафар аёл йўловчи бўлган.

Дастлабки тахминларга кўра, ЙТҲга автомобилни юқори тезликда ҳайдаш ва бошқарувнинг издан чиқиши сабаб бўлган.