Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман суди тўрт аёлни Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги остида муддатидан аввал озодликка чиқарди, дея хабар қилди қўмита вакили «Газета.uz"га.

42-сонли жазони ўташ муассасасида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида суд чин юракдан пушаймон бўлган ҳамда ҳаётини оиласи, болалар тарбияси ва жамият ривожига бағишлашга қарор қилган қамоқ жазосини ўтаётган аёлларни озод қилишга ҳақида ҳукм чиқарди.

Улар учун белгиланган жазо муддатининг қолган қисми ахлоқ тузатиш ишларига ўзгартирилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизи давлат ҳисобига ўтказилади.

Озод қилинган аёлларга 2019 йилда ишга туширилган тегишли дастур доирасида Хотин-қизлар қўмитаси ҳудудий бўлимлари томонидан ишга жойлашиш ва мослашиш бўйича ёрдам кўрсатилади.

Қўмита кафиллигига берилганлар:

  • З. К., Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисм (ўғирлик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) бўйича 5 йил 2 ойга (2022 йил 25 июнгача) судланган;
  • Ш. М.,ЖК 113-модда 4-қисм «б» бандида (қўшмачилик ёки фоҳишахона сақлаш, аввал 135 ёки 137-моддаларда кўзда тутилган жиноятларни такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) бўйича 5 йил муддатга (2022 йил 10 майгача) ҳукм қилинган;
  • М. У., ЖКнинг 211-модда 2-қисм «а» бандида (фирибгарлик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) 5 йилу 6 ойга судланган;
  • Д. Х., 168-модда 3-қисм «б» банди (фирибгарлик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) бўйича 6 йилга ҳукм қилинган.

«Газета.uz"нинг аниқлик киритишича, 2018 йилда Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги остида 893 нафар аёл маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилинган.