Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2019 йил 23 январь куни муқаддам бедарак йўқолганлардан 4 нафари топилиб, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 13 нафар шахс ушланди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятлардан 10 таси очилди.