Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш учун пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий Telegram-каналида хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Бухро вилояти бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ҳокимлик мутасаддиси талаб қилган 1200 долларнинг 500 долларини олаётганда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.