1 январда соф олтин-валюта захиралари ҳажми 26,39 млрд долларни ташкил этди. 2018 йилнинг декабрь ойида улар ҳажми йил давомидаги энг юқори ўсишни қайд этиб, 1,1 млрд долларга ошди. Ўзбекистон Марказий банки бу борадаги маълумотларни эълон қилди.

Декабрь якунлари бўйича ялпи олтин-валюта захиралари 1 млрд доллардан зиёдроққа ўсиб, 27,8 млрд долларни ташкил этди. Ундан хорижий валютадаги активлар ҳажми — 12,44 млрд доллар (бир ой ичида +1,42 млрд доллар), монетар олтин — 14,64 млрд доллар (-326 млн доллар).

Йил давомида эса соф олтин-валюта захиралари 173 млн долларга, ялпи олтин-валюта захиралари — 995 млн долларга камайган. Марказий банк буни олтин нархининг 1296,50 дан 1281,65 долл/тр унцияга пасайгани билан изоҳлади. Нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишига таъсири -160,7 млн долларни ташкил этди.