2019 йил 16 январь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида «Шарқ» ЙПХ масканида Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи М.М. 920,45 гр. «опий» гиёҳвандлик воситасини ўзи билан олиб келаётган вақтида қўлга олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.