Қўқон шаҳрида халқ қабулхонасида ишлашини айтган фуқаро арзон имтиёзли уйлардан олиб бераман деб, ўз танишини чув туширган. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ мабуот хизматига таяниб ЎзА хабар бермоқда.

Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Б.О. исмли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил сентябрь ойида таниши Н.Р. унинг ишончига кириб, ўзини Халқ қабулхонасида ишлашини айтиб, арзон имтиёзли уйлардан олиб бераман деб у аёлдан 5 минг 600 АҚШ доллари ва 3 миллион 650 минг сўм пулларини олиб, шу кунга қадар пулларини қайтариб бермай келаётганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Р. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.