2019 йил 17 январь куни соат 20:30 ларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Турон қишлоғида яшовчи Ф.Қ. маст ҳолда уйи олдида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган, Шаҳрисабз тумани Бежном қишлоғида яшаган Ю.Ҳ.ни уриб жароҳат етказган.

Натижада Ю.Ҳ. касалхонага ётқизилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 18 январь куни вафот этган.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ф.Қ ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.