Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепцияси ва 2019−2021 йилларда концепцияни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режаси тасдиқланди

Концепцияга кўра «ақлли транспорт», «ақлли таълим», «ақлли тиббиёт», «ақлли энергитика тизими», «ақлли қурилиш» «ақлли коммунал хўжалик», «ақлли уй», «ақлли ҳокимият», «ақлли маҳалла» каби лойиҳалар «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этишнинг асосий йўналишлари сифатида белгиланди.