17 январь куни тахминан 18:40 да Учтепа тумани 23-мавзедаги 20-уйда тўртта квартира балкони қулаб тушди, дея хабар қилди Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

Қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.

Балконлар бешинчидан иккинчи қаватгача устма-уст жойлашган бўлган. Ҳодиса балкон айвонлари ғишт билан ўраб, улар конструкциясига ўзгартишлар киритилгани сабабли содир бўлган.