Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётаган Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйинда майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйинда ҳисобни дастлаб Элдор Шомуродов очди. 40-дақиқада у икки рақибни ортда қолдириб, гол уришга эришди. Элдорнинг турнирда урган голлари сони 4 тага етди.

Орада уч дақиқа ўтиб Муто Йошинори ҳисобни 1:1 кўринишга келтириб қўйган бўлса, 58-дақиқада Шиотани Японияни олдинга олиб чиқди. Шу тариқа Япония гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.