17 январь куни Бухоро шаҳридаги 4-сон немис тили фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига немис шоири, файласуфи, санъатшунос ва драматург, тарих фанлари профессори ҳамда ҳарбий шифокор Иоганн Кристоф Фридрих фон Шиллер номи берилди.Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобохўжаев, Ўзбекистондаги Гёте Институти филиали раҳбари ўринбосари Дилдора Муҳамадаминова иштирок этди.

Таълим муассасасида ташкил этилган тантанали маросимда сўзга чиққанлар президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20−22 январь кунлари Германия Федератив Республикасига амалга оширадиган расмий ташрифи арафасида мактабга бундай ном берилиши давлатларимиз ўртасида илм-фан, таълим соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Фридрих Шиллернинг ҳаёт йўли ҳақида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир давомида иштирокчилар таълим муассасасида олиб борилаётган таълим ва тарбия жараёни билан билан яқиндан танишишди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига ташрифи арафасида Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларига немис файласуфлари номи берилган эди.