2018 йилги мавсумда Тошкентнинг «Локомотив» сафида фаолият юритган Сардор Рашидов кейинги фаолиятини Европада, Португалиянинг «Насьонал» клуби сафида давом эттиради. Бу ҳақда «Локомотив"нинг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

Ўтган йилнинг январида «Локомотив» сафини тўлдирган Сардор жамоа таркибида 31 ўйинда қатнашди ва 11 гол киритишга муваффақ бўлди.